Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Озарбайжон ва Арманистон музокараларнинг якуний босқичида

 Озарбайжон ва Арманистон музокараларнинг якуний босқичида

Озарбайжон ва Арманистон дипломатик каналлар орқали тинчлик битимини имзолаш масаласида маслаҳатлашувлар олиб бормоқда. Бу ҳақда Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян маълум қилди.

💬 “Биз ҳозирда Озарбайжон билан дипломатик каналлар орқали тинчлик шартномасини имзолаш бўйича маслаҳатлашувлар олиб бормоқдамиз”, деди у журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, ҳужжат матни аллақачон якуний келишиб олинган. "Буни имзолаш қолди", деди Григорян.

У, шунингдек, Арманистон томони Озарбайжон билан тинчлик шартномаси имзоланган куни ЕХҲТ Минск гуруҳини тарқатиб юбориш ҳақидаги баёнотни имзолашга тайёрлигини билдирди.

Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян, агар мамлакат Конституциявий суди Озарбайжон билан тузилган тинчлик битимини маъқулламаса, Конституцияга ўзгартириш киритиш ташаббуси билан чиқишга тайёрлигини маълум қилганди.

"Бу тинчлик жараёни ва тинчлик шартномасини бой бермаслик керак. Биз жамоатчиликни барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун бу ўзгаришларни амалга оширишга ишонтиришга ҳаракат қиламиз", деди Пашинян душанба куни Ереван мулоқоти форумида.

"Тинчлик шартномаси имзоланиши керак ва бу бизнинг асосий хабаримиз", - дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 21:31 29.05.2025. Ўқилди: 371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!