Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Озарбайжон нонефт маҳсулотлари экспортини оширмоқда

Озарбайжон нонефт маҳсулотлари экспортини оширмоқда

2023-йилнинг январ-май ойларида Озарбайжон 1,4 миллиард доллардан ортиқ нонефт маҳсулотлари экспорт қилди.

Жорий йилнинг январ-май ойларида Озарбайжон 1 миллиард 465,85 миллион долларлик нонефт маҳсулотлари экспорт қилди, дея хабар беради Экспорт ва инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги (AZPROMO).

Маълумотларга кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,1 фоизга кўпдир.

Биргина май ойида нонефт экспорти қиймати 278,25 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 25,8 фоизга кўпдир, дея қайд этди AZPROMO.

Озарбайжоннинг 2022 йилда нонефт экспорти 2021 йилга нисбатан 12,3 фоизга ошиб, 3 миллиард 047,67 миллион долларни ташкил қилди.

Киритилди: 20:46 06.06.2023. Ўқилди: 1077 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!