Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Озарбайжон Конституциявий суди парламент сайлови натижасини тасдиқлади

Озарбайжон Конституциявий суди парламент сайлови натижасини тасдиқлади

Мамлакат нашрлари ёзишича, Конституциявий суд Пленуми мажлисида Марказий сайлов комиссияси баённомаси кўриб чиқилган.

Конституциявий суд раиси Фарҳод Абдуллаев эълон қилган сайловнинг умумий якуни тўғрисидаги қарорга кўра, 1 сентябрь куни бўлиб ўтган Миллий Мажлисга навбатдан ташқари сайлов натижаси расман тасдиқланди.

Қайд этиш керак, парламентдаги 125 ўрин учун 990 номзод кураш олиб борди. Сайловда Президент Илҳом Алиев бошчилигидаги ҳукмрон “Янги Озарбайжон” партияси Миллий Мажлисда 68 ўринни қўлга киритди. Шунингдек, 44 нафар мустақил номзод ҳам парламентга сайланган.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!