Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Озарбайжон ҳукумати ишсизларга ёрдам бериш учун 32 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди

Озарбайжон ҳукумати ишсизларга ёрдам бериш учун 32 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди

Озарбайжон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Саҳил Бабаев июнь-июль ойларида ишсизларга ёрдам бериш учун қарийб 32,3 миллион доллар ажратилишини маълум қилди, дея хабар беради "Интерфакс".

- Жорий йилнинг апрель-май ойларида 600 минг фуқарога 229 миллион манат ижтимоий ёрдам тўплами ташкил этилди. CОVID-19 туфайли ҳозирда Озарбайжоннинг 16 шаҳар ва туманларида қаттиқ карантин режими қўлланилмоқда. Июнь-июль ойларида фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан яна 55 миллион манат ажратилди ", дейди Бабаев.

Бундан ташқари, маълумотларга кўра, июнь ойи учун 190 манат миқдорида ижтимоий ёрдам тўловлари 8 шаҳар ва туманларда бошланган, қолган 8 шаҳар ва туманларда эса бу иш кейинги ҳафта давомида амалга оширилади.

 

 

Киритилди: 22:00 06.07.2020. Ўқилди: 1677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!