Озарбайжон икки мамлакат президентлари — Илҳом Алиев ва Масъуд Пезешкиён ўртасидаги телефон мулоқотидан сўнг Эронга инсонпарварлик ёрдамининг янги партиясини жўнатган. Умумий вазни 200 тоннани ташкил этган ушбу юк таркибига 190 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари, 7 тонна биринчи тиббий ёрдам учун дори-дармонлар ва 3 тонна тиббий буюмлар киритилган.
Ёрдам юки 10 та юк машинасида етказиб берилган. Қайд этилишича, бу Яқин Шарқдаги вазият кескинлашганидан буён Озарбайжон томонидан Эронга юборилган учинчи инсонпарварлик ёрдами партиясидир.