"Sotheby’s" аукцион уйи "Аполлон-11" миссияси давомида Ойга олиб чиқилган Совет Иттифоқи байроғи $102,4 мингга сотилганини маълум қилди.
1969 йилда АҚШ ва СССР ўртасидаги хайрихоҳлик рамзи сифатида фазога олиб чиқилган байроқда астронавт Базз Олдриннинг дастхати ҳам бор.
Қайд этилишича, байроқ дастлаб $7-10 мингга баҳоланган, бироқ савдо охирида унинг нархи қимматлаган.