Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ойга бориб 2 ҳафта яшаш 50 млн доллар. Кўнгиллилар керак. “Ўзбеккосмос” агентлиги сунъий йўлдошлар ҳақида маълумот берди

Ойга бориб 2 ҳафта яшаш 50 млн доллар. Кўнгиллилар керак. “Ўзбеккосмос” агентлиги сунъий йўлдошлар ҳақида маълумот берди

Шу йилнинг июнь ойи бошларида Илон Маскнинг Starship космик кемаси синов парвозини муваффақиятли амалга оширди. Неча юз йиллардан бери одамзотни қизиқтириб келаётган қизил сайёра – Марс сари яна бир қадам ташланди. Бундай оламшумул янгиликларни кузатиб, қачон ўзбеклар ҳам коинот кенгликларини забт этар экан, деган фикр туғилади. Шу каби саволларга “Ўзбеккосмос” агентлиги департамент бошлиғи Муҳиддин Иброҳимов жавоб берди.

Департамент бошлиғи Ўзбекистоннинг сунъий йўлдоши бор-йўқлиги ҳақида маълумот берди

Ўзбекистонда сунъий йўлдош йўқлиги, сунъий йўлдош учириш содда лойиҳа эмаслиги ва қиммат туриши ҳақида мутахассис маълумот берди.

Давлат бюджети нимага маблағ сарфлагани тўғрисида аниқ талаблар бўлиши керак.

Сунъий йўлдошларнинг бир неча тури бор – ерни масофадан зондлаш, сунъий алоқа йўлдоши, илмий техник йўлдош. Ҳозир катта урғу – ерни масофадан зондлашга қаратилган, 2020 йилда йўлдош расмларидан фойдаланиш тўғрисида умуман тушунча йўқ эди.

Муҳиддин Иброҳимов ҳозирги вақтга келиб космик соҳага нисбатан тушунча, қизиқиш борлигини, талаб эса ортиб бораётгани ҳақида фикр билдирди.

Мудофаа, хавфсизлик масалалари ҳам қўшилса, миллий лойиҳага талаб келиб чиқади. Бунинг молиявий, технологик аспектлари мавжуд бўлиб, ҳаммасини қўшганда, яқин келажакда силжиш бўлади, – деб таъкидлади мутахассис.

“Келажакда инсон қитъалараро ракетада учадиган бўлади”

Департамент бошлиғи SpaceX ва бошқа бир неча компаниялар билан алоқалар борлиги, тижорат компаниялари Ойда база яратиш бўйича замин ҳозирлаётгани ҳақида сўзлаб ўтди.

Маълумот учун, 5 минг тоннали Starship'ни ердан 36 километрга кўтарилгани технологик жиҳатдан ўта юқори чўққи ҳисобланади.

Марсга бориш ҳам реал ҳолат, ўйлаганимиздан яқинроқ етиб борамиз. Бу иш охирги 10 йилда жадал ривожланди. Илгари классик космос деган тушунча бўларди, 1960–70 йилларда парадигма қўйилган. 2015 йилдан кейин тижорат компаниялари кўпайиб кетди ва улар космосни ўзгартириб ташлади. Илгари ракеталар бир марта учириларди, қайтиб келмасди, ҳозир эса қайтиб келди, – деди “Ўзбеккосмос” агентлиги департамент бошлиғи.

Космосга бир кг фойдали юкни олиб чиқиш 60 минг долларга баҳоланган, ҳозирда 10 минг долларни ташкил қилмоқда. SpaceX эса икки минг долларга олиб чиқмоқда.

Starship парвози йўлга қўйилса бир кг юкни 100 долларга олиб чиқишни режа қилган. Инсон вазни 100 кг бўлса, орбитага 10 минг долларга чиқади. Космос энди фантастика эмас. Қанча кўп инвестиция киритилса, инсон қитъалараро ракетада учадиган бўлади, – дейди Муҳиддин Иброҳимов.

Ойга бориш имкони бор – 50 млн доллар. Ердан учиб, Ойни айланиб, яна Ерга қайтиш. Бу тижорий масала, кўнгиллилар керак. Агар Ўзбекистон бунга қизиқса ва битта ўринни молиялаштирса, бирор космонавт учиб, қайтиб келиши мумкин. Бу инсонни ўйлантиради, қизиқ тажриба. Тарихда Гагарин ўз исмини муҳрлади, Армстронг ҳам. Марсга ҳам ким биринчи борса, исми тарихда қолади.

Киритилди: 10:42 23.06.2024. Ўқилди: 2099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!