Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ойда завод қуришмоқчи

A A A
Ойда завод қуришмоқчи

«NASA» космик агентлиги Ойда ракета заводи қурмоқчи. «Xabar.uz»да айтилишича, 2019 йили агентлик Ойдаги биринчи заводни қуриш учун юк ва материалларни ташишни бошлайди.

Ердан ташқарида қуриладиган илк заводда бошқа сайёраларга саёҳатларда асқотадиган ракета ёнилғисини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ёнилғи учун керак бўладиган хом ашё — водород ва гелий Ойнинг сиртидан олинади.

Бир сўз билан айтганда, Ойдаги база Қуёш тизими бўйлаб саёҳатларда ёнилғи қуйиш шохобчаси вазифасини ўтайди.

Киритилди: 02:55 27.05.2018. Ўқилди: 1247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар