Демократ Жозеф Байден AҚШнинг Aризона штатидаги президентлик сайловларида ғолиб бўлди (11 мингдан ортиқ сайловчилар овози). Бу CNN томонидан пайшанба оқшомида қилинган тахмин эди.
Ҳисоб-китобларга кўра 99 фоиз бюллетенларни қайта ишлаш натижаларига кўра Байден ушбу штатда 49,4%, республикачи Дональд Трамп эса 49,1% овоз тўплайди. Икки номзод ўртасидаги фарқ 11 мингдан ортиқ овозни ташкил қилади. Aввалроқ Associated Press ва Fox News телеканаллари Байденнинг Трампни Aризонада мағлуб этишига оид башоратларини тақдим этишганди. Бошқа кўплаб нуфузли оммавий ахборот воситалари бу штатдаги овоз бериш натижалари унчалик аниқ эмаслигини таъкидлашди, аммо Байден етакчи эканлигини тан олишди.