Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ота 5 ойлик ўғлининг ўлимига сабаб бўлди

A A A
Ота 5 ойлик ўғлининг ўлимига сабаб бўлди

Ота ўзи билмаган ҳолда 5 ойлик ўғлининг ўлимига сабаб бўлди.

Фожиа Алабама штатининг Таррент шаҳрида содир бўлди.  23 ёшли Кардариус Коттон ўтган якшанба куни уч фарзанди билан уйда ёлғиз қолган. 5 ойлик ўғилчасини ваннага қўйиб, сув тўлдириб, кейин компьютерда видеоўйинга берилиб кетган. Орадан бир соатча ўтгач эса ваннага кирганида ўғлини жонсиз ҳолда топган.

Эркак тезда яқин орада тиббиёт муассасасига ўғлини олиб борган. Аммо шифокорлар гўдакнинг жон таслим қилганини айтишган. Кардариус қамоққа олинган, чунки унинг ўзи полиция чақирган ва бўлган воқеани айтиб берган.

Киритилди: 15:09 28.09.2018. Ўқилди: 1544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар