Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Остонада Европа Иттифоқи ва БМТ иштирокида Афғонистон бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Остонада Европа Иттифоқи ва БМТ иштирокида Афғонистон бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон Қозоғистон Президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Ержан Казихановга ташкилотчилик учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала, БМТнинг Афғонистон бўйича миссияси раҳбари Дебора Лайонз ҳамда Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон дипломатлари иштирок этди. Толибон ҳаракатининг аёлларни ижтимоий ҳаётдан, жумладан, таълим ва иш билан таъминлашдан четлаштиришга йўл қўйиб бўлмаслиги, Афғонистон иқтисодиёти муаммоларини ҳал қилиш бўйича глобал ташаббуслар, минтақавий барқарорлик ва мулоқотни давом эттириш муҳимлиги муҳокама қилинди.

Киритилди: 14:40 01.06.2022. Ўқилди: 1784 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!