Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Осиё кубоги, футзал. Ярим финалга йўл олган терма жамоамиз азалий рақибига қарши баҳс олиб боради

Осиё кубоги, футзал. Ярим финалга йўл олган терма жамоамиз азалий рақибига қарши баҳс олиб боради

Футзал бўйича Осиё кубогидан ўрин олган Ўзбекистон - Вьетнам баҳси бўлиб ўтди. Учрашув вакилларимизнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Вьетнам ҳисобни очганига қарамай, ҳамюртларимиз иккита жавоб голи уриб, ғалабани илиб кетди. Дастлаб, 34-дақиқада Ропиевнинг ажойиб зарбасидан кейин Тўлқинов тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, сўнгги дақиқада Жўраев Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ярим финалга йўл олди.Вакилларимиз ярим финалда Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 23:42 24.04.2024. Ўқилди: 1619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!