Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Осиё давлатларидан бири коронавируснинг «супертарқатувчиси»га айланиши мумкин

Осиё давлатларидан бири коронавируснинг «супертарқатувчиси»га айланиши мумкин

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Мьянмада коронавирусга қанча аҳоли чалингани ҳамда ундан қанча аҳоли вафот этгани номаълум бўлиб, айнан шу омил мамлакатни «супертарқатувчи»га айлантириши мумкин. Давлатнинг дунё аҳолисининг учдан бир қисми яшайдиган мамлакатлар билан чегарадошлиги эса вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

«Мьянма тобора коронавируснинг супертарқатувчисига айланиб бормоқда. Зеро, бугунги кунгача хасталикнинг ʼдельтаʼ ҳамда бошқа штаммлари мамлакат бўйлаб тезликда тарқалмоқда. Бу жуда хавфли», — дея таъкидлаган Том Эндрюс.

Унинг қайд этишича, коронавирус миллат, чегара, мафкура, сиёсий партияларни ҳурмат қилмайди. У ҳеч нимани тан олмайдиган ва ажратмайдиган қотилдир.

Аввалроқ Осиё давлатларидан бири коронавируснинг янги ўчоғига айлангани хабар берилган. Шунингдек, коронавируснинг янги ўчоғига айланиши мумкин бўлган давлат маълум қилинган ва қайси давлат коронавирус мутацияси ўчоғи экани айтилганди.

Киритилди: 10:17 30.07.2021. Ўқилди: 2501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!