Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Орбан Украина ва Россия ўртасида воситачи бўла оладиган даражада таъсирчан эмас

Орбан Украина ва Россия ўртасида воситачи бўла оладиган даражада таъсирчан эмас

Украина президенти Венгрия бош вазирининг Украина ва Россия ўртасида воситачилик қилишга уринишлари ҳақида гапирар экан, фақат АҚШ, Хитой ёки Европа Иттифоқи каби ўйинчилар воситачи бўлиши мумкинлигини айтди.

2 июль куни бир кун аввал мамлакати ЕИ раислигини олти ойга эгаллаган Виктор Орбан Киевга келди ва Зеленскийга аввалига вақтинчалик ўт очишни тўхтатишни эълон қилиш, сўнгра тинчлик музокараларига ўтишни кўриб чиқишни таклиф қилди. Кейин Орбан Москвага кетди.

«Мен унинг Москвага учишини билмагандим. Бу унинг мустақил танлови. У воситачи бўла оладими, деган саволга келсак... Россия ва Украина ўртасида воситачилик йўқ. Фақат жиддий, кучли иттифоқчилар воситачи бўлиши мумкин», деди Зеленский душанба куни Варшавадаги матбуот анжуманида.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, воситачи иқтисодий жиҳатдан қудратли бўлиши ва Россия иқтисодиётига таъсири бўлиши ёки Россияникидан кучлироқ армияга эга бўлиши керак.

«Дунёда бундай давлатлар кўпми? Озгина. Мен Америка Қўшма Штатлари ва Хитойни шундай давлатлар деб ўйлайман. Менимча, Европа Иттифоқи фақат битта давлат эмас, балки бутун Европа Иттифоқидир. Бу ҳақиқатан ҳам шундай воситачилик миссияси бўлиши мумкин», — дея Зеленскийнинг сўзларини келтиради Укринформ агентлиги.

Киритилди: 21:13 08.07.2024. Ўқилди: 1196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!