Венесуэланинг муваққат ҳукумати АҚШнинг барча сўровларини бажармоқда ва Америка президенти Дональд Трамп ҳамкорликнинг давом этишини кутмоқда.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Ливитт журналистлар учун ўтказилган мунтазам брифингда маълум қилган.
"Давлат котиби Марко Рубио ва маъмурият Боливар Республикасининг ваколатли президенти Делси Родригес ва Венесуэла муваққат ҳукуматининг бошқа аъзолари билан доимий алоқада бўлиб турибди, улар ҳамкорликка фавқулодда тайёр. Ҳозиргача улар Қўшма Штатлар ва президентнинг барча талаб ва илтимосларини бажаришди," - деди у.
Ливиттнинг сўзларига кўра, Америка етакчиси вазиятдан мамнун ва ҳамкорликни давом эттиришга умид қилмоқда.