АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг маъмурияти аъзолари иштирокидаги кечки пайт юз берган отишма давлат раҳбарининг ҳаётига суиқасд сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левитт навбатдаги брифинг чоғида маълум қилди.
«Президент ва маъмуриятнинг юқори лавозимли мулозимларига қилинган суиқасд уринишини инобатга олган ҳолда, саволларингизга жавоб бериш учун бугун шу ерда бўлишни лозим топдим», — дея Левиттнинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Матбуот котибининг таъкидлашича, юз берган ҳодиса президент ва унинг жамоаси хавфсизлигига нисбатан жиддий таҳдид сифатида баҳоланмоқда. Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда ва хавфсизлик чоралари максимал даражада кучайтирилган.