Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Оқ уй тасдиқлади: aввал машғулотлар, самолётлар кейинроқ

A A A
Оқ уй тасдиқлади: aввал машғулотлар, самолётлар кейинроқ

Оқ уй АҚШ украиналик учувчиларнинг машғулотлари якунланганидан сўнг Украинага Ф-16 қирувчи самолётларини беришни маъқуллашини тасдиқлади. Бу ҳақда Украина ОАВларининг хабар беришича, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилган.

Президент Байденнинг маслаҳатчиси Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Дания ва Нидерландиядаги ҳамкасбларига юборган мактуби борлигини тасдиқлади, унда “машқ муваффақиятли якунланганидан кейин ва Конгресс билан маслаҳатлашувдан сўнг” Ф-16 қирувчи самолётларини етказиб беришни маъқуллашга тайёрлиги билдирилган.

“Бу президент Байден Хиросимада эълон қилган гапларнинг табиий давоми”, — деди Салливан, Америка етакчисининг Японияда бўлиб ўтган G7 саммитида украиналикларни Ф-16 самолётларига ўқитишни маълум қилганини эслатиб ўтди.

Шунингдек, у Вашингтон қирувчи самолётларни Киевга топшириш ниятидан воз кечмаганини таъкидлади.

Киритилди: 20:38 18.08.2023. Ўқилди: 2137 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда