Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Оқ уй Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

Оқ уй Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

Оқ уй Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, Трамп уни Конгрессдан тасдиқлашни шахсан сўраган — сенатор Линдси Грэм.

Гремнинг айтишича, бугун Вакиллар палатаси ва Сенат аъзолари билан бу масалани муҳокама қилиш учун телефон орқали суҳбат ўтказиш режалаштирилган.

Республикачи сенатор Линдси Грэм ва демократ сенатор Ричард Блюментал томонидан ишлаб чиқилган Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳозирда 80 дан ортиқ сенатор томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Ушбу ҳужжат президентга Россия урани, гази ва нефтини сотиб оладиган давлатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга 500 фоизлик бож қўйиш имконини беради.

Киритилди: Бугун 18:12. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!