Оқ уй Москванинг Вашингтон Кремлга дрон зарбасида алоқадорлиги ҳақидаги айбловларини кулгили деб атади.
Бу ҳақда Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди, деб хабар бермоқда CNN.
Аввалроқ, Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков дрон ҳужумини изоҳлар экан, "Бундай ҳаракатлар ва терактлар бўйича қарор Киевда эмас, Вашингтонда қабул қилинади. Киев эса ўзига буюрилган нарсани бажарган", деб таъкидлаган эди.