Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Оқ уй Байден ва Путин нималар ҳақида гаплашишини очиқлади

Оқ уй Байден ва Путин нималар ҳақида гаплашишини очиқлади

16 июнь куни Женевада бўлиб ўтадиган учрашув пайтида Россия ва Америка раҳбарлари Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги музокараларнинг тахминий мавзулари айтиб ўтилди.

Мавзулар доирасини Оқ уй вакили, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Россия ва Марказий Осиё бўйича директори Эрик Грин баён қилди, деб хабар беради “Интерфакс”.

Унга кўра, Америка раҳбари стратегик барқарорликни таъминлаш, киберхавфсизлик ва Америкадаги, Россиядаги дипломатик ваколатхоналари фаолияти мавзуларига тўхталмоқчи. Шунингдек, Эрон, Шимолий Корея, Сурия, Афғонистон, Арктика, иқлим ўзгариши муаммоси ҳам муҳокама қилинади. Байден, шунингдек, "Россияда ушлаб турилган Америка фуқаролари" масаласини кўтариш ниятида ва "Россиядаги Америка дипломатик муассасаларига чекловларни" муҳокама қилишни режалаштирмоқда, дея қўшимча қилди Грин.

Киритилди: 13:37 05.06.2021. Ўқилди: 2165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!