Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Опен-бюджет” бўйича 4та муҳим янгилик

 “Опен-бюджет” бўйича 4та муҳим янгилик

1️⃣ Эндиликда “Бир киши — бир овоз” принципи амал қилади. Яъни номингизда нечта сим-карта бўлишидан қатъи назар фақат бир марта овоз бера оласиз;

2️⃣ Агар оилада ҳамманинг телефон рақами бир кишининг номида бўлса, унда шу оила фақат битта овоз бера олади дегани. Бошқалар ҳам овоз бериши учун ёки номига янги телефон рақам олиши, ёки ўзи ишлатаётган рақамни ўзининг номига қайта расмийлаштириши керак;

3️⃣ Эндиликда юридик шахс номида бўлган сим-карталар орқали овоз бериб бўлмайди. Сим-карта албатта жисмоний шахс номига олинган бўлиши керак;

4️⃣ “1500 та овоз олса, аниқ ғолиб бўлади” деган қоида йўқ. Ғолиблар туман (шаҳар)га ажратилган маблағ доирасида энг кўп овоз олган лойиҳалар бўлади.

Киритилди: 21:28 16.03.2024. Ўқилди: 31904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!