Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ООК Россия ва Беларусни Осиё ўйинларида иштирок этишга таклиф қилди

ООК Россия ва Беларусни Осиё ўйинларида иштирок этишга таклиф қилди

Осиё Олимпия кенгаши Россия ва Беларусга Осиё ўйинларида қатнашиш имкониятини тақдим этмоқчи.

"Осиё Олимпия Кенгаши спортнинг бирлаштирувчи кучига ишонади ва миллати ёки паспортидан қатъий назар, барча спортчилар спорт мусобақаларида қатнаша олишлари керак деб ҳисоблайди. Осиё Олимпия кенгаши Россия ва беларуслик спортчиларга Осиё ўйинларида қатнашиш имкониятини тақдим этади", — дейилади ташкилот баёнотида.

Аввалроқ, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Россия ва беларуслик спортчиларни нейтрал мақомда – спортчилар қатъий қоидаларга риоя этилса, уларга рухсат бериш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилганди.

Киритилди: 22:11 26.01.2023. Ўқилди: 2996 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!