Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Онаизор қандай қилиб террорчини тўхтатиб қолди?

A A A
Онаизор қандай қилиб террорчини тўхтатиб қолди?

Нью-Жерсилик онанинг кўнглидаги ғашлик Кентукки штати полициясига қўнғироқ қилиб, уларни Диллан Жаррелл исмли инсонни текширишга ишонтиришга ундади. Буни қарангки, айни ўша қўнғироқдан сўнг полиция ходимлари шу инсонни қидириб боришганида уни уйидан тиш-тирноғигача қуролланиб чиқиб кетаётганини кўришган ва шу заҳоти қўлга олишган. Маълум бўлишича, у маҳаллий мактабга ҳужум қилмоқчи бўлган экан, дея хабар қилди “Yahoo Lifestyle”.

 Койберли Булл — 16, 11 ва 8 ёшли учта фарзанднинг онаси. “Facebook” тармоғини кўраётиб аёл айнан унинг болаларига ёзилган хатни кўриб қолади. Унда фойдаланувчи қўрқинчли гапларни ёзган ва фарзандларига тезроқ ўлишларини тилаган. Ҳаттоки саҳифасига қурол билан тушган суратини ҳам жойлаган. Буни кўрган аёл эса зудлик билан полицияга онлине мурожаат йўллаган.

Диллан аллақачон иккинчи даражали террористик таҳдидда айбланмоқда. Ҳозир у суд жараёнининг бошланишини кутмоқда. Булл хоним эса бутун мамлакат бўйлаб минглаб миннатдорчилик мактубларини олиш билан банд.

Киритилди: 10:07 27.10.2018. Ўқилди: 1717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар