Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қон босимини туширувчи ягона ичимлик

A A A
Қон босимини туширувчи ягона ичимлик

Ҳеч кимга сир эмас, гипертония деган хасталик одамзоднинг тинчини ўғирлабгина қолмай, ҳаётини хавф остига солиб қўяди.  Кўплаб одамлар артериал қон босими ошиши натижасида юрак хасталикларига чалинишади.

Хуллас, бу касалликдан халос бўла олмай қийналишади. Дори-дармон ҳам стандарт эмас. Бирини ичсангиз, қон босимини кескин тушириб юбориши мумкин. Иккинчиси кўнгилдагидек таъсирга эга эмас. Шуларни ҳисобга олиб олимлар артериал қон босими юқори бўлганларга кефир ичишни маслаҳат беришмоқда. Кефир ичак ва мия орасидаги муносабатларни яхшилаб, организмдаги эндотоксинлар даражасини камайтиради. Худди шу хусусияти кефирга артериал қон босимини тушириш имконини беради. Аммо кефир дейилганда, фақат дўконларда сотиладиган, ёрлиғига “кефир” деб ёзилган ичимликларни тушунмаслик керак. Артериал қон босимини уй шароитида тайёрланган оддий қатиқ ёки айрон ҳам тушира олади.

“24tv.ua”

Киритилди: 06:09 11.05.2018. Ўқилди: 24150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!