Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшовчи 29 ёшли (эркак) Т.Д. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс томонидан унинг пуллари талон-торож қилинганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида яшовчи 26 ёшли (эркак) Й.Ш. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, Й.Ш., Т.Д. билан “OLX” савдо платформасида танишиб, унга ижарага хонадон олиб беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кириш орқали банк картасига олдиндан 3.120.000 сўм пулларини ўтказиб олган, сўнг унинг қўнғироқларига жавоб бермасдан, "қора рўйхат"га киргизиб қўйган.
Жиноят содир этган Й.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисм “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, Й.Ш. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.