Олтин ва кумушнинг биржа нархлари ошишда давом этмоқда.
Хабар берилишича, Нью-Йоркдаги Cоmex қимматбаҳо металлар биржасида олтиннинг нархи бир унция учун 5 625,89 долларни, кумуш эса 119,45 АҚШ долларини ташкил этди.
Экспертлар нархларни рағбатлантираётган асосий омиллар сифатида геосиёсий кескинликнинг сақланиб қолаётгани, АҚШ долларининг заифлашуви ва Федерал захира тизими (ФЗТ) фоиз ставкаларини пасайтириши мумкинлиги ҳақидаги кутилмаларни келтирмоқда.