Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Олтин 3 500 га яқинлашди

Олтин 3 500 га яқинлашди

Кечагина 3 400 долларлик маррани забт этган олтин нархлари, бугуноқ троя унцияси учун 3 490 долларга чиқди — янги рекорд.

Олтин нархи АҚШ президенти Дональд Трамп Фед раиси Жером Пауелга фоиз ставкаларини пасайтириш бўйича босимни кучайтиргач яна ошди.

Бундан ташқари Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида қуйидаги постни ҳам қолдирганди:

“The golden rule of negotiating and success: He who has the gold makes the rules. Thank you”
(Таржима: Музокаралар ва муваффақиятнинг олтин қоидаси: Кимда олтин бўлса, ўша қоидаларни яратади. Раҳмат)

Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалари нархи янгиланди. 100 гр қуйманинг нархи 150 млн сўмга яқинлашди.

100 гр олтин қуйма январь ойида биринчи марта 116,6 млн сўм нархда чиқарилган эди.

Киритилди: 09:49 22.04.2025. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!