Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлими томонидан йирик моддий зарарни ундириш бўйича иш олиб борилмоқда. Фуқаро И.М.га нисбатан суд қарорига асосан Қўқон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази фойдасига 111.500.000 сўм моддий зарар ундирилиши лозим.
Тергов жараёнларида И.М. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, сохта фирма ташкил этиб, банкдан аҳоли бандлиги учун берилган 800 миллион сўм кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди. Ушбу маблағлар ноқонуний равишда ўз фирмаси ҳисобига ўтказилиб, қайтарилмаган.
И.М. Жиноят кодексининг 167- (талон-торож қилиш) ва 228-моддалари (ҳужжатларни қалбакилаштириш) бўйича жиноий жавобгарликка тортилган.
Моддий зарарни қоплаш мақсадида, қарздорга тегишли бўлган 9 дона тикув дастгоҳи (умумий қиймати 68.221.190 сўм) хатланди. Ҳозирда ушбу мулкларни реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.