Тошкент шаҳрида ЙТҲ содир бўлди.
Жорий йилнинг 30 апрель куни соат 16:00 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Чиғатой ва Оқтепа кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи 1979 й.т. Т.Н. “Кобальт” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, асосий йўлдан харакатланаётган транспорт воситаларини қўйиб юбориш учун тўхтаб, ҳаракатни бошлаганда, йўлни кесиб ўтаёган пиёда 2010 й.т. О.А.ни кўрмасдан уриб юборган. Натижада, пиёда 10 ёшли О.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.