Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Олмазор туманида бир-бирига қўшни икки хонадон ёнди

A A A
Олмазор туманида бир-бирига қўшни икки хонадон ёнди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи Х.Қ.нинг уйида 4 ноябрь куни ёнғин содир бўлиб, ёнғин қўшниси Ҳ.Ҳ.нинг ҳам уйига ўтган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида Х.Қ.нинг уйини 100 квадрат метр майдонида ва Ҳ.Ҳ. уйининг 50 квадрат метр майдони ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.

«Ёнғин келиб чиқиш тахминий сабаби электр симларини қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 17:31 05.11.2018. Ўқилди: 1271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар