Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Олмаота кўрилган тахминий зарарни эълон қилди

Олмаота кўрилган тахминий зарарни эълон қилди

Олмаота погромлардан кўрилган тахминий зарарни эълон қилди — 112,6 миллиард тенге (259 миллион доллар)

Бу ҳақида Олмаота мерининг ўринбосари Илёс Усеров одатий ҳаёт тарзини таъминлашни тиклаш бўйича шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилди.

Маърузачининг сўзларига кўра, етказилган зарарни аниқлаш ишлари ҳамон давом этмоқда.

Кўрилган зарар миқдори:
— маъмурий бинолар – 22,6 млрд;
— моддий-техник база – 16,7 млрд;
— автомобиллар – 1,9 млрд;
— бизнес — 67 млрд.

Тартибсизликларда ноозиқ-овқат дўконлари энг кўп зарар кўрди – 20,9 миллиард тенге.

Шунингдек, тартибсизликлар қурол-яроғ дўконларига (6,4 миллиард тенге), озиқ-овқат дўконларига (5,7 миллиард тенге), ломбардларга (2,9 миллиард тенге), умумий овқатланиш объектларига (1,8 миллиард тенге) зарар етказган.

Киритилди: 15:52 17.01.2022. Ўқилди: 2941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!