Олмалиқ кон-металлуогия комбинатининг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида 99,85 фоизли тоза молибден металли олинишига муваффақ бўлинди.
Ўтган ой бирлашманинг молибден-волфрам ишлаб чиқарувчи пиррометаллургия сехида янги, юқори ҳароратли куйдириш печи фойдаланишга топширилган эди. Ушбу молибден ишлаб чиқариш бўйича юқори ҳароратли куйдириш печининг ишга туширилиши натижасида бирлашмада ўта соф ҳолатдаги – 99,85 фоизли молибден металли олинишига эришилди.
Ушбу соф ҳолдаги молибден металлидан кислород таркиби 0,6 фоизгача туширилди. Аввал бирлашмада 96,4 фоизлик тоза молибден 1 фоиз таркибли кислород билан ишлаб чиқилган. Бирлашма меҳнат жамоасининг саъй-ҳаракатлари билан бу кўрсаткич 99,85 фоизга етказилди.
Мазкур сехнинг йиллик қуввати 820 тонна молибден маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этади. Янги ишлаб чиқариш қуввати эса йилига 450 тонна ўта тоза 99,85 фоизли молибден металлини ишлаб чиқаради.
Ушбу ўта тоза молибден металли юпқа нано қатламлар учун металл нишонлари тайёрлашда, яримўтказгич соҳасида ишлатиладиган деталлар тайёрлашда кенг қўлланилади.