Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Олий таълим давлат равнақи учун кишан ёки олий таълимда глобал янги йўналишлар

A A A
Олий таълим давлат равнақи учун кишан ёки олий таълимда глобал янги йўналишлар

Бугунги кунда жаҳонда олий таълим тизимида жиддий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Ўзбекистонлик ёш олим, профессор Азамат Акбаров жаҳондаги янги йўналишлар ва уларнинг олий ўқув юртларига таъсири ҳақида сўзлаб берди.

Эксперт олий таълим тизимида суръатлари тобора жадаллашиб бораётган беш глобал йўналишни ажратиб кўрсатди:

Биринчи йўналиш – олий таълимнинг оммавийлашиши ва учламчи маълумот олган аҳоли салмоғининг ошиши. «Дунёда, хусусан ривожланаётган мамлакатларда олий таълим борган сари кўпроқ аҳоли қатламларини қамраб олмоқда. Масалан, сўнгги 45 йил ичида дунёда талабалар сони 15 баробар ортди ва бугунги кунда олий ўқув юртларида ярим миллиарддан кўпров ёшлар таҳсил олмоқда», таъкидлади Азамат Акбаров.

Бу тасодифий ҳолат эмас, чунки ишлаб чиқариш самарадорлиги мамлакатда яшовчи олий маълумотли одамлар сонига тўғри пропорционал даражада бўлади. Масалан, ривожланган мамлакатларда ишлаб турган аҳолининг 30-50% олий маълумотли мутахассислар ташқил этади ва ҳар бир ходим бошига ишлаб чиқариш самарадорлиги эса 40-60 минг долларни ташкил этса, ривожланаётган мамлакатларда олий маълумотли шахслар ишлаётган аҳолининг 20-30% ташкил қилиб, меҳнат маҳсулдорлиги тегишли тарзда 20-30 минг долларга тенг.

«Сўнгги йилларда қўшнимиз Қозоғистонда ишлаб турган олий маълумотли аҳолининг улуши сезиларли даражада ошди ва аҳоли сони 18 миллионли мамлакатда 30% ни ташкил қилди. Масалан, Сингапурда ишлайдиган ходимларнинг 50%и олий маълумотли ва бу мамлакатда 6 миллион атрофида аҳоли истиқомат қилади», деди Акбаров.

32 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистонда давлат университетларига кира олмаганлар сони кескин ортиб бориши кўзга ташланмоқда. Орадаги фарқ йилдан йилга ортиб бормоқда. Энг кўп ташвишланадиган нарса шундаки, ҳар йили 18-24 ёшдаги олий ўқув юртларига қабул қилинмаганларнинг кўпчилиги аҳолининг жадал ўсиб бораётган бу қатламига қўшилиб бормоқда. Гарвард Тижорат Мактаби илмий ходими Ботир Қобилов қуйидаги рақамларни келтирди. 2015 йилда олий ўқув юртларига кириш учун потенциал абитуриентларнинг ёшига мансуб аҳолининг фақат 9,6% и олий ўқув юртларига қабул қилинди. 2015 йилда Ўзбекистонда 19-23 ёшдаги аҳолининг қарийб 8,2%и университетларга таҳсил олаётган эди. Бу ташқи қарз кўлами кўп бўлган қашшоқ мамлакатлар тоифаси даражасига тенг демакдир ёки жаҳондаги ўртача даражадан 4, Қозоғистондан 5, Мўғулистондан 8 маротаба паст. Ушбу кўрсаткич бўйича биз жаҳоннинг 144 мамлакати орасида 134-поғонада турибмиз.  2017 йилга келиб бу кўрсаткич атиги 9,1 фоизга етди. Олий ўқув юртлари қабул этилмаганлар сони йилдан йилга ортиб бораётгани сабабли, янада кенг кўламли чоралар кўриш зарур. Таълим олиш имконияти даражасининг жуда паст бўлгани сабабли, потенциал абитуриентнинг хаёлига келадиган биринчи нарса чет элда ўқишдир ва уларнинг кўплари ўша мамлакатларда қолишади.

Иккинчи йўналиш - олий таълимда халқаролашув. “Олий таълим тизимининг жозибадорлиги халқаролашув даражаси билан исбот қилинади. Сўнгги 41 йил ичида дунёда халқаро талабалар сони 8,3 баробар ошди ва улар сони қарийб 5 миллион кишига етди.  ЮНEСКОнинг башоратларига кўра, 2025 йилга бориб, хорижий талабалар 7 миллионга етади”, - дейди Азамат Акбаров.

Шундай қилиб, 2017 йилда энг кўп хорижий талабалар сони АҚШда қайд этилди, яъни АҚШ университетларида бир миллиондан ортиқ чет эллик талабалар таҳсил оладилар ва бу кўрсаткич жаҳон бўйича хорижий талабалар умумий сонининг 24%идир. Бу кўрсаткич Буюк Британияда - 11% ва Хитойда эса – 10%ни ташкил этади.

Мен Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги веб-сайтининг таҳлил ва статистик бўлимини ўрганиб чиқдим ва Ўзбекистонда хорижлик талабалар сонининг кўлами ҳақида маълумот топа олмадим. Қизиғи шундаки, инглиз тилидаги веб-саҳифада маълумот ўзбек тилида тақдим қилинган. Агар вазирликнинг веб-сайтида инглиз тилида керакли ахборот бўлмаса, қандай қилиб улар халқаро жараённи кучайтира оладилар? Ажабланарлиси, улар ҳали ҳам Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган «Камолот» каби эскирган ташкилот номини ишлатишмоқда!

Қўшни мамлакатлардан айрим мисолларни келтириб бераман. Қозоғистонда 15 йил давомида чет эллик талабалар сони 1,7 марта кўпайди. Чет эллик талабаларнинг кўпчилиги тиббиёт ихтисослари бўйича, шунингдек, ҳукуматлараро битимлар асосида ўқитилади”, таъкидлаб ўтди эксперт.

Азамат Акбаровнинг сўзларига кўра, олий таълимни халқаролаштириш қисқа вақт ичида максимал иқтисодий фойда келтириб, мамлакатнинг геосиёсий мавқеини мустаҳкамлайди. Масалан, 2013-2014 ўқув йилида Франция чет эллик талабаларни жалб қилиш учун ажратилганидан 1,5 баробар кўп пул топди: стипендия ва субсидиялар учун 3,5 миллиард доллар сарфланди, чет эллик талабалар эса яшашлари, йўл харажатлари ва саёҳатлари учун 5,4 миллиард доллар сарфлашган. 2014-15 йиллар мобайнида чет эллик талабалар Буюк Британия университетларида ўқиш учун 4,8 миллиард доллар тўлашди, турли хил товарлар ва хизматлар учун улар бунга қўшимча яна 5,4 миллиард доллар сарфлашди ва бу билан 207 минг иш ўрнига имкон беришди.

Бу анъананинг сабаби глобал миқёсда истеъдодлар учун кураш билан белгиланади. Яқин келажакда душман давлатини ҳарбий ва жисмоний жиҳатдан йўқ қилиш ғояси ўз маъносини йўқотиши ҳақида экспертлар фикри мавжуд. Рақибни мағлуб қилиш учун унинг иқтидорли вакилларини ўз томонингизга ўтказиб олишнинг ўзи уни ҳимоясиз ва хавфсиз қилади. Эҳтимол, шунинг учун ҳам дунёнинг ривожланган мамлакатларининг кўпчилиги имкон қадар чет эллик талабаларни жалб қилишни мақсад қилган. Германия узоқ муддатга мўлжалланган 2020 йилгача мамлакатга 350 минг чет эллик талабани жалб қилиш режасини муддатидан уч йил олдин ошириб бажарди (2016 йилда 358 895 нафар хорижий талаба).

2020 йилга келиб, Хитой чет эллик талабалар учун Осиёдаги энг жозибали жой бўлишни режалаштирмоқда – ҳукумат режасига кўра 500 минг чет эллик талабалар Хитой университетларида ўқиши керак. Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш бўйича Кенгаш 2017 йил май ойида Россия олий ўқув юртларида тўла муддатли чет эллик талабалар сонини 3 баробар ошириш вазифасини маъқуллади: 2017 йилда 220 минг талабадан 2025 йилда 710 минггача.

Туркияда 115 минг хорижий талаба бор. Мақсад - талабалар сонини 350 минг нафарга етказиб, хорижий талабалар сони бўйича биринчи бешта мамлакат қаторига кириш.

Чет эллик талабаларни жалб қилиш бўйича аниқ стратегиямиз борми? Чет эллик талабалар учун янгиланган ва замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқаряпмизми? Талаб қилинадиган жиҳозлар, профессионал ўқитувчилар ва чет эллик профессор-ўқитувчиларимиз борми? Қозоғистон Марказий Осиёдаги таълим марказига айланиш ниятида амбицияли режаларга эга мамлакат бўлиб, таълим вазирлиги ўз мақсадларига эришиш учун улкан саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Биз-чи, чет эллик талабалар учун яқин келажакда машҳур жойга айлана оламизми?

Учинчи йўналиш – рақамли таълим майдони ва янги технологиялар.

Эксперт, рақамли платформа ва янги технологиялар таълим жараёнини тубдан ўзгартириб юборганини таъкидлаб ўтди. Ҳаммани бир жойда йиғиб ёки ҳарбийлаштирилган, яъни синф хоналарда барча талабаларга бир вақтнинг ўзида бир хил билим берадиган услуб қайтариб бўлмас даражада эскириб қолганлигига қарамасдан бизда амал қилишда давом этмоқда.

Бугунги кунда ҳар қандай одам ҳар қандай жойда ва исталган вақтда рақамли дунё майдонида ҳар қандай маълумотни олиши мумкин. Акбаровнинг сўзларига кўра, дунёда рақамли технологияларнинг жуда кам маблағ сарфлаш эвазига сезиларли даражада арзонроқ нархларга эга бўлган қиймат бирлигини яратиш жараёнлари ҳукмрон.

Бундан ташқари, Азамат Акбаров олий маълумот олишда рақамли технологиялар ривожланишининг кўлами ва тезлигини таъкидлади: “1998 йилдан 2008 йилгача бўлган муддатда масофадан ўқиётган талабалар сони 1,5 баробар ошди. Атиги 5 йил ичида Coursera онлайн таълим платформаси 25 миллион талабани, 149 та энг яхши ҳамкор университетни, 2 мингдан ортиқ ўқув курсларини қамраб олди, Edx тизимида эса 10 миллиондан ортиқ мижозлар, 109 та ҳамкор университетлар ва 1300дан ортиқ курс мавжуд. 2015 йилда абитуриентларнинг 91%и ижтимоий тармоқларга ишга жойлашиш орқали олий ўқув юртларига киришди (2014 йил – 59%). Баъзи экспертлар яқин келажакда қимматбаҳо университет бинолари ва ҳатто дипломлар ўз аҳамиятини йўқотиши ҳақида фикр билдиришмоқда, чунки талаба ҳар қандай жойда ва ҳар қандай вақтда таълим олиш имкониятига эга бўлади деган фикрни билдиради”.

Тўртинчи йўналиш - таълим ва академик маданиятнинг сифати. Таълим олиш ҳуқуқи нафақат таълим олиш ҳуқуқи, балки сифатли таълим олиш ҳуқуқи ҳамдир. Таълим олиш имконияти мавжуд бўлиши ва ундан фойдаланишнинг ҳам имконияти бўлиши керак, аммо мақбул ҳамда мослашувчан ҳам бўлиши лозим. Олий таълим муассасалари орасида рақобат йўқ. Ўзбекистонда абитуриент фақат битта давлат олий ўқув юртига ҳужжат топшириш ҳуқуқига эга ва ушбу муассасаларга қабул қилиш танлови ҳақида гапирмасак ҳам бўлади.

Хорижий талабаларнинг бир жойдан бошқа жойга кўчиш имкониятлари, чегаралараро ва миллатлараро таълим дастурларининг тарқалиши ва миллий ва минтақавий илмий тадқиқот фаолиятлари ўртасидаги рақобат глобал олий таълим соҳасини кенгайтириш ва либераллаштиришга олиб келди. Бу глобал олий таълим соҳаси ривожланаётган технологиялар билан ҳам ўзгариб бормоқда. Халқаро алоқалар ва технологик ўзгаришлар ҳам академик яхлитлик амалиётига имкон яратиш билан бирга хавф ҳам туғдиради.

Яхлит маданиятини яратиш ва сақлаб қолиш самарали таълим бериш, ўрганиш ва тадқиқ қилишнинг ажралмас қисмидир. Умуман олганда, “Яхлитлик” ахлоқий ёки бадиий қадриятлар кодексига қатъий риоя қилиш» деб тушунилади, аммо бизнинг тадқиқотнинг мақсади олий таълимда ўқитишга кўрсатма бўла оладиган аниқлик киритишдан иборат. Умуман олганда, ўқувчилар ноҳақ ёки нотўғри амалиётларда, масалан, плагиат, баҳолашда алдаш ва топшириқларни бажаришда рухсатсиз ҳамкорлик қилишганда академик шароитда яхлитлик бузилади. Таълимга зид хатти-ҳаракатларнинг бундай ҳолатлари стипендия ва муросасоз ўқитувчиларнинг талабалар билимларини аниқ баҳолаш қобилиятига путур этказади. Бундан ташқари, академик яхлитликнинг бузилиши ўрганувчи жамоаларнинг негизи бўлган «ҳақиқат, академик эркинлик, жасорат, сифат ва эркин интеллектуал баҳолаш руҳини» емиради.

Ҳақиқатда ҳам барча магистрлик ва докторлик диссертацияларини плагиат дастури орқали текширамизми? Барча номзодлар диссертацияларини ҳимоя қилишдан олдин плагиатга қарши ҳисоботини топширишадими? Университетларнинг шаффофлигини кучайтириши мумкин бўлган диссертацияларнинг онлайн нусхалари борми?

“Фикримча, плагиат муаммоси билимларнинг етишмаслиги билан изоҳланади ва аксар ҳолларда бунинг сабаби рағбат йўқлиги масаласи билан боғлиқ, бу эса ўз навбатида маъруза давомида зерикарарли ва тушуниб бўлмайдиган маълумотлар бериш билан изоҳланиши мумкин. Плагиат таҳлилий кўникмаларни, ижодий фикрлаш қобилиятини, ўқувчиларимизнинг академик потенциалини ўлдиради. Тасаввур қилиб кўрингчи, бундай талабалар иқтисодимизни қандай қилиб ривожлантириши ёки ёш авлодни қандай тарбиялаши мумкин? Биз ўқитиш сифатини оширишимиз, кераксиз фанларни олиб ташлашимиз ҳамда IT-технологияларни ўқув жараёнига жорий қилишимиз ва плагиатдан четлашишимиз керак”, - деди Акбаров.

“Шунингдек, мен Ўзбекистондаги барча талабаларга мурожаат қилмоқчиман. Билим ва илмий даражаларни олишни хоҳлайсизми, университет таҳсилини тамомлаб, узоқ вақт иш қидириб юришни хоҳлайсизми ёки иш берувчилар томонидан битирув йили даврида жиддий иш лавозимига таклиф қилинувчи яхши мутахассис бўлишни хоҳлайсизми, барчаси ўзингизга боғлиқ. Бунинг кафолати ҳам академик яхлитликдир”, - дейди Акбаров.

Бешинчи йўналиш - университетларни билим ва илмий-тадқиқот марказлари манбалари бўлган инновация ва технологик тараққиёт марказларига тез айлантириш.

Азамат Акбаров университетларнинг уч авлодини ажратиб кўрсатади: ўрта асрлардаги олий ўқув юртлари; Ҳумболдт модели – у ерда таълим ҳам беришган, тадқиқот ҳам олиб боришган; инновациялар ва билимларни берувчи, тадқиқотлар олиб борувчи, тижоратлаштирилган янги авлод университетлари.

Мутахассис учинчи авлод университетларининг 7та асосий хусусиятларини эслатиб ўтади: уларнинг мақсади - ўз ноу-хаусидан фойда олиш; талабалар, профессор-ўқитувчилар, шартномалар учун жаҳон миқёсидаги рақобат; «карусель ноу-хау» тармоғидаги ҳамкорлик; соҳалараро тадқиқот: «бирлаштириш ва ижод» тушунчаси; кўпмаданиятлилик, космополитизм ва давлат бошқарувидан мустақиллик.

«Ўзбекистонда, айниқса, Тошкентда, юқори сифатли ўқув дастурлари, даставвал, магистрлар ва докторантлар дастурларини йиғиш, кучайтириш учун объектив эҳтиёж пайдо бўлди. Келажакда пойтахтдаги талабалар орасида магистратура ва докторантлар сони кўпчиликни ташкил қилиши керак. Шу аснода, юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг университетларимиз, илмий-тадқиқот институтлари ва академияларни маориф ва интелектуал марказга айлантириш ҳақидаги фармони катта аҳамият касб этмоқда” - деди Акбаров.

Sof.uz

Киритилди: 14:02 13.09.2018. Ўқилди: 2444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!