Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Парламент юқори палатаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори билан:
Маъмуржон Кадиров ва Дилшод Ражабов муддатсиз даврга;
Жуманазар Эргашев, Носиржон Расулов, Бурхон Турдиев, Асқарали Умматалиев ҳамда Гулнафис Худайбердиева ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.