Халқаро Олимпия қўмитаси 2024 йилги Олимпия ўйинлари билан боғлиқ бир қатор тадқиқотларни эълон қилди.
Мустақил экспертиза ҳисоб-китобларига кўра, Париж Олимпиадаси шаҳарга 6,7 дан 11,1 миллиард еврогача даромад олиб келади. Ўртача даромад 8,9 миллиард еврога баҳоланмоқда.
Ўйинлар давомида Парижга 2,3 дан 3,1 миллионгача сайёҳ келиши кутилмоқда. Улар ўйинлар давомида тахминан 2,6 миллиард еврога яқин пул ҳаражат қилишади.
7 миллиард миқдордаги асосий даромад эса медиаҳуқуқлар, ҳомийлар, чипталар сотуви, инвестициялар ва ХОҚ томонидан бериладиган пул орқали келади (1,7 миллиард).