Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Олимпиада машъаласини дунёдаги энг кекса одам кўтаради

Олимпиада машъаласини дунёдаги энг кекса одам кўтаради

Жаҳоннинг энг қария инсони май ойида 118 ёшида Олимпия машъаласини кўтариб юришга тайёргарлик кўряпти.

Саратондан икки бор даво топган, икки глобал пандемияни бошдан кечирган ва «газли ичимликлар ошиғи» Кане Танака она юрти Фукуока префектурасидаги Шимэ шаҳрида машъалани кўтариб юради.

Танаканинг оиласи уни 100 метргача ногиронлар аравачасида олиб боришади ва онахон машъалани навбатдаги инсонга узатиш учун бир неча қадам ташлайди.

CNN Танака билан суҳбатлашди. Онахон тадбир учун январда қизидан туғилган куни учун олган кроссовкаларини тайёрлаб қўйган.

«Бувим шу ёшга етгани ва ҳануз фаол турмуш тарзига интилиши ажойиб. Биз бошқалар уни кўриб илҳомланишини, ёш қандайдир тўсиқ эмаслигини тушунишларини истаймиз», дейди унинг 60 яшар набираси Еижи Танака.

Олимпиада машъаласини кўтариб юриш бўйича аввалги рекордлар бразилиялик Аида Геманк (Рио-2016 олимпиадасида, 106 ёш) ва стол тенниси устаси россиялик Александр Каптаренкога (Сочи-2014 Олимпиадаси, 101 ёш) тегишли эди.

Киритилди: 18:45 05.03.2021. Ўқилди: 2346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!