Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада доирасида Ўзбекистон футбол терма жамоаси Испанияга қарши баҳс олиб борди. Мазкур беллашувда вакилларимиз "Қизил Фурия"га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Испанлар сафида Пубиль ҳамда Гомес гол урган бўлса, вакилларимизнинг ягона голи Шомуродов пенальтидан киритди.
Шу тариқа, вакилларимз турнирни мағлубият билан бошлади. Иккинчи турни термамиз 27 июль куни Доминикан Республикасига қарши ўтказади.