Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Олимлар ўта кучли янги антибиотикни кашф этишди

Олимлар ўта кучли янги антибиотикни кашф этишди

Олимлар биринчи маротаба патогенларнинг дориларга чидамлилигини енгга оладиган универсал табиий антибиотикни топишди.

Кашфиёт Россиянинг Тюмен давлат университети мутахассислари томонидан амалга оширилди.

“Кашф этилган Эмерициллипсин А моддаси одамлар ва ҳайвонларда бактериялар ҳамда замбуруғлар сабаб юзага келадиган юқумли касалликларга қарши самарали курашишда ёрдам бера олади”, деб ёзмоқда кашфиёт муаллифлари Applied Biochemistry and Microbiology журналида чоп этилган тадқиқот хулосаларида.

Бугунги кунда фармакологиянинг вазифаларидан бири бу микроорганизмларга қарши кўп ёки мутлақ қаршилик кўрсатадиган табиий антибиотикларни излашдир, дея таъкидлаётган мутахассисларнинг фикрига кўра, топилган модда бактерияларнинг биоплёнка ҳосил қилиш қобилиятини йўқ қилган ҳолда ушбу патогенларнинг антибиотикларга чидамлилигини пасайтиради.

"Эмерициллипсин А эукариотлар ва прокариотларга турли молекуляр механизмлар орқали таъсир қилади. Эукариотлар (замбуруғлар ва ўсимта ҳужайралари)  ҳужайра мембранасининг пептид томонидан йўқ қилиниши ҳисобига, прокариотларнинг вирулентлиги эса биоплёнкалар пайдо бўлишининг олдини олиш ҳисобига нобуд бўлади", - дейди Тюмен давлат университетининг Х-BIО антимикробиал қаршилик лабораториясининг катта илмий ходими Евгений Рогожин.

Эмерициллипсин А, Тюмен давлат университети олимларининг фикрига кўра, мустақил терапевтик восита сифатида ҳам, мураккаб препаратларнинг элементи сифатида ҳам истиқболли бўлиб, терапия инъекция йўли билан ёки таъсирланган тўқималарни бевосита даволаш орқали амалга оширилиши мумкин.

 

Киритилди: 21:00 24.09.2020. Ўқилди: 2907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!