Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Олимлар оддий шамоллаш коронавирусга чалинишнинг олдини олишини айтмоқда

A A A
Олимлар оддий шамоллаш коронавирусга чалинишнинг олдини олишини айтмоқда

Буюк Британиянинг Глазго университети олимлари томонидан олиб борилган янги тадқиқот натижаларига кўра, оддий шамоллашга сабаб бўлувчи вирус одам организмига коронавируснинг кириб келишининг олдини олишда ва уни инсон танасининг ҳужайраларидан тозалашда самарали ҳисобланади.

Баъзи вируслар одам танасини биринчи бўлиб эгаллаш учун бир-бирига қарши курашади. Олимларнинг таъкидлашича, одатий шамоллашни келтириб чиқарадиган риновирус ушбу курашда коронавирусни мағлуб этади.

Организмга бирорта касаллик вируси кириб келганда у ўзини сақлаб қолиш учун бошқа турдаги вирусларнинг танага киришига имкон бериши
ёки бунга умуман йўл қўймаслиги мумкин. Риновирус эса ўзи эгаллаган организмга бошқача вирусларни киритмайди.

Ўтган йили пандемия бошланганидан бери олимлар коронавирус касаллигини келтириб чиқарувчи Sars-CoV-2 вируси бошқа вируслар билан қандай кураш олиб бориши ҳақида бош қотиришмоқда. Аммо, бутун дунё бўйлаб ижтимоий масофаланиш каби эҳтиёт чоралари қўлланилиб, коронавирусга чалиниш ҳолатлари тушаётгани учун олимларда мазкур ҳолатни ўрганишда қийинчиликларга дуч келдилар.

Глазго университетидаги янги тадқиқотда эса олимлар организмнинг нафас йўллари нусхасига Sars-CoV-2 ва риновирусни жойлаштирдилар. Бу мазкур икки вируснинг бир-бирига қандай таъсир ўтказишини диққат билан кузатишга имкон берди.

Олимларнинг аниқлашича, агар риновирус ва Sars-CoV-2 бир пайтнинг ўзида организмга тушса, риновирус ўз рақибини енгади. Ҳатто, Sars-CoV-2 организмга риновирусдан 24 соат олдин кириб олган бўлса ҳам, Sars-CoV-2 риновирус томонидан хавсизлантирилган.

“Вируслар курашида Sars-CoV-2 ҳеч қачон муваффақият қозонмайди, уни риновирус кучли тўсқинлик қилади. Бу жуда ажойиб, чунки агар сизда риновирус бўлса, у янги Sars-CoV-2 инфекцияларини тўхтатиши мумкин” дейди Глазгодаги олимлар жамоаси вакили доктор Пабло Мурcиа BBC Newsга берган интервюсида.

Варвик тиббиёт мактаби профессори Лоуренс Янгнинг таъкидлашича, мазкур тадқиқот кенг тарқалган шамоллаш коронавирус тарқалишига таъсир қилиши мумкин. Айниқса мавсумий шамоллаш тез-тез учрайдиган куз ва қиш ойларида бу таъсир сезиларли бўлади.

Киритилди: 16:30 24.03.2021. Ўқилди: 3243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда