Лондон Империал коллежи олимлари коронавирусдан ўлим кўрсаткичини кўрсатадиган тадқиқот ўтказдилар. Тегишли ҳисобот таълим муассасасининг веб-сайтида эълон қилинди.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, юқори даромадли мамлакатларда ўлим даражаси 1,15% ни, қашшоқ мамлакатларда эса 0,23% ни ташкил қилади. Таъкидланишича, ҳисоб-китобларда мутахассислар аввалги тадқиқотлардаги ноаниқликларни бартараф этишган.
Олимларнинг фикрига кўра, ривожланган мамлакатларда ўлимнинг юқори даражаси кўплаб кекса фуқаролар билан боғлиқ. Шундай қилиб, CОVID-19 оқибатида 80 ёшдан ошган ёш гуруҳида одамларнинг 5 фоизга яқини ва 40 ёшгача бўлган беморларнинг 0,1 фоизи вафот этади.
175 та илмий мақола ва ўнта антитаначалар тестларининг натижаларини таҳлил қилиб, тадқиқотчилар антитаначалар сонининг аста-секин камайишини ҳисобга олдилар, шунинг учун юқтирганлар сонидан ўлим нисбати баҳосини ошириб юбориш мумкин.