Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Олимлар ҳайратда: Антарктидага оддий чивинлар учиб келишди

Олимлар ҳайратда: Антарктидага оддий чивинлар учиб келишди

Антарктидада сайёҳлар орасида машҳур бўлган Қирол-Жорж оролида оддий чивинлар пайдо бўлди.

Бу ҳақда Россиянинг Антарктида экспедицияси раҳбари Александр Клепиков маълум қилди.

"Қирол-Жорж оролида бир неча кун олдин чивинлар пайдо бўлишди. Бу инсон омили туфайли рўй берди. Бу эса сайёҳларнинг кўплиги, бундан ташқари, улар учун жуда яхши шароитлар мавжудлиги сабаб бўлди", - демоқда Клепиков илгари олимлар Антарктидада чивинларга дуч келмаганликларини қўшимча қилган ҳолда.

"Антарктидада илгари бундай муаммо бўлмаган. Олимлар учун бу ғайриоддий илмий ва амалий иш, вазиятни ўрганиш бўйича лойиҳа фақат шу мавсумда бошланган, муаммо ҳалигача ҳал қилинмоқда", - деди экспедиция раҳбари.

 

Киритилди: 22:47 24.10.2020. Ўқилди: 2945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!