Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Олимлар энг йирик динозавр суякларини топишди

Олимлар энг йирик динозавр суякларини топишди

Аргентинада олимлар ер юзидаги энг катта ҳайвонлар бўлган титанозаврларнинг янги турларининг суякларини топишди.

Бу ҳақда “Forbes” ёзмоқда.

Маълум қилинишича, тос суяклар ва умуртқалар Неукен провинциясида топилган. Мутахассисларнинг фикрича, динозавр 98 миллион йил олдин яшаган ва оғирлиги 40 тоннадан ошиқ бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, унинг энг яқин қариндоши 18 метр узунликдаги "катта ҳажмли титанозавр" тури бўлмиш андезаврдир. Мутахассисларнинг фикрича, кашф этилган турлар анча йирик бўлишган.

Киритилди: 06:00 24.01.2021. Ўқилди: 2655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!