Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Олимлар денгизда кучли заҳарга қарши антидот топишди

Олимлар денгизда кучли заҳарга қарши антидот топишди

Бу Узоқ Шарқ Федерал университети (ДВФУ) олимлари томонидан тадқиқ этилди. Улар «Денгиз моғорли қўзиқоринидан ҳосил бўлган бирикма организмни кўп антидотларнинг «тиши ўтмайди»ган ўта заҳарли паракват гербицидидан ҳам ҳимоя қила олади, - дейишмоқда. - Шунингдек, баъзи дорилар таъсирини кучайтириши мумкин”.

Хўш, паракватнинг ўзи нима? Паракват - одамлар ва ҳайвонлар учун жуда заҳарли гербицид бирикмасидир. Юзга яқин давлат уни экин етиштириш ва бегона ўтларга қарши курашда фойдаланади. Ўнлаб мамлакат, жумладан Россияда эса заҳарли бирикмани қўллаш тақиқланади. Одамнинг паракват билан заҳарланиши Ҳиндистонда кенг тарқалган. Далада ишлайдиган деҳқонлар модданинг хавфли дозасини олиши ва ўлиши хавфи мавжуд.

Моғорли қўзиғорин Узоқ Шарқ Федерал университети ва Г.Еляков номидаги Тинч океани биоорганик кимё институти олимлари томонидан Германия ва Вьетнам мутахассислари иштирокида ўрганилди. Қўзиқорин Академик Опарин тадқиқот кемасида экспедиция пайтида Жанубий Хитой денгизида тўпланган юмшоқ маржондан ажралиб чиққан.

"Кейинги тадқиқотлар давомида биз ушбу табиий молекулалар ҳужайрани қандай ҳимоя қилишини батафсил ўрганмоқчимиз. Эҳтимол улар антиоксидант вазифасини ўтайди ва ҳужайраларни бошқа заҳарли моддалардан ҳам ҳимоя қилиши мумкин", деди биологик лаборатория раҳбари Олеся Журавлёва.

Киритилди: 04:00 01.03.2021. Ўқилди: 1465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!