Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Олим Муродуллаевич Омонов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди

A A A
Олим Муродуллаевич Омонов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Олим Муродуллаевич Омонов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

О. Омонов 1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2001 йилда Тошкент электротехника алоқа институти, 2006 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети магистратура босқичи, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

2005-2011 йилларда “Ўзбектелеком” АК “UzNet” филиали бўлим бошлиғи, 2011-2018 йилларда Вазирлар Маҳкамасида бир қанча масъул лавозимларда меҳнат қилган.

2018-2021 йилларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси директори вазифасида ишлаган.

О. Омонов 2023 йилдан “Чорвоқ” туристик рекреацион зона дирекцияси ДУК директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Киритилди: 15:29 12.09.2023. Ўқилди: 5493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!