Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Олаф Шолц "Украинадан дон маҳсулотлари етказиб берилишини таъминлаш учун қўшимча 10 миллион евро ажратилади"

Олаф Шолц "Украинадан дон маҳсулотлари етказиб берилишини таъминлаш учун қўшимча 10 миллион евро ажратилади"

Олаф Шолц Германия Жаҳон озиқ-овқат дастури билан келишган ҳолда Украинадан дон маҳсулотлари етказиб берилишини таъминлаш учун қўшимча 10 миллион евро ажратишини маълум қилди.

Германия канцлери очарчиликдан бошқа ҳеч қачон қурол сифатида фойдаланмаслик кераклигини таъкидлади.

"Шунинг учун биз ҳозир бошдан кечираётган ҳодисаларга кўника олмаяпмиз: сўнгги йиллардаги энг даҳшатли глобал озиқ-овқат инқирози ва миллионлаб одамлар учун ҳалокатли оқибатлар — Афғонистондан Мадагаскаргача, Саҳелдан Африка қуруқликларигача", — дейди Шолц.

Шу билан бирга, канцлер Германия БМТнинг Қора денгиз дон ташаббусини кенгайтириш бўйича муваффақиятли саъй-ҳаракатларини олқишлашини қўшимча қилди.

Киритилди: 20:35 26.11.2022. Ўқилди: 2152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!