Хитойнинг валюта захиралари октябрь ойида бир ой аввал қайд этилган кўрсаткичга нисбатан 1,67 фоизга камайиб, 3,261 триллион долларни ташкил этди. Мамлакатнинг валюта захиралари 55,317 миллиард долларга камайди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат валюта бошқармаси (SAFE) маълум қилди.
"Валюта алмашинуви ва активлар нархининг ўзгариши каби омилларнинг биргаликдаги таъсири ой давомида валюта захиралари ҳажмининг пасайишига олиб келди", - дейилади Хитой регулятори баёнотида.
SAFEнинг таъкидлашича, Хитой ҳозирда иқтисодий ўсиш суръатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўпламини самарали амалга оширмоқда, бу эса умуман барқарор валюта захираларини сақлашга ёрдам беради.