«ОКМК» спорт мажмуасида ўтказилган баҳсда «ОКМК» 4:2 ҳисобида «Пахтакор»дан устун келди ва 23 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг биринчи ўрнини янада мустаҳкамлади. «Пахтакор» эса олтинчи поғонада 16 очко билан қолди. Тошкентда ўтказилган «Бунёдкор» – «Олимпик« учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Шу тариқа, «Бунёдкор» 8 очко билан 13, «Олимпик» эса 13 очко билан 9-поғонадан жой олди.