Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Огоҳ бўлинг! Бугун ҳам кечагидек чақмоқ ва жала кутиляпти

A A A
Огоҳ бўлинг! Бугун ҳам кечагидек чақмоқ ва жала кутиляпти

6 июнь куни Тошкент шаҳрида об-ҳаво ўзгариши кузатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати “Ўзгидромет” хабарига асосланиб хабар қилмоқда.

Пойтахтда вақти-вақти билан чақмоқ чақади ва ёмғир ёғади. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Чақмоқ пайтида шамол тезлиги 15-20 м/сга ортади.

Ҳаво ҳарорати кундузи +28...+30 даража, кечқурун эса +15...+17 даража илиқ бўлиши кузатилмоқда.

“Кучли шамол сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслиги учун бундай пайтда дарахтлар остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг. Кучли ёғингарчилик оқибатида шаҳримизда сув тошиш ҳолатларини кузацангиз, 1050, 1055 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг”, - деб огоҳлантиради Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

 

Киритилди: 12:39 06.06.2019. Ўқилди: 2387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар