Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Оғмахон йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар қаторига киритилди

Оғмахон йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар қаторига киритилди

Cricetus cricetus номли оддий оғмахон йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвон сифатида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг рўйхати киритилди. Таъкидланишича, кемирувчиларнинг ушбу вакили зудлик билан ҳимояга муҳтож.

Оғмахон бир қатор сабабларга кўра, тўлиқ йўқолиб кетиш хавфи остидаги тур сифатида топилган.

Масалан, кемирувчининг йўқолиб кетишига шаҳарлар сонининг ортиши, янги йўллар қурилаётгани, қишлоқ хўжалиги соҳасида пестицидлардан фойдаланиш, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, иқлимнинг ўзгариши сабаб қилиб кўрсатилган.

Шунингдек, яна бир қатор ҳайвонлар — Африка маймунлари, шимол силлиқ кити, Мадагаскар лемурлари йўқолиб кетиш хавфи остида деб топилган.

Киритилди: 08:10 12.07.2020. Ўқилди: 4763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!