Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Одессада эркак ўзини поезд остига ташлади. Боши танасидан узилиб кетган (ФОТО +18)

Одессада эркак ўзини поезд остига ташлади. Боши танасидан узилиб кетган (ФОТО +18)

22 январь, шанба куни кечқурун Одессадаги темир йўл вокзали яқинида эркак ўзини поезд ғилдираклари остига ташлаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Алоқа бошқармаси хабар бермоқда.

"Ҳодиса бугун кечки тўққиз яримларда содир бўлган. Машинистнинг сўзларига кўра, эркак тўсатдан ўзини юк поезди ғилдираклари остига ташлаган ва машинист тезликни пасайтиришга улгурмаган. Жабрланувчи олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган”, дейилади хабарда.

Марҳумнинг шахси ва воқеанинг барча ҳолатлари аниқланган. Украина Жиноят кодексининг 115-моддаси 1-қисми бўйича «Ўз жонига қасд қилиш» белгиси билан судгача бўлган терговнинг ягона реестрига маълумотларни киритиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Қўшимча қиламизки, маҳаллий Телеграм каналлари воқеа натижасида эркакнинг боши танасидан узилиб кетгани ҳақида хабар бермоқда.

Одессада эркак ўзини поезд остига ташлади. Боши танасидан узилиб кетган (ФОТО +18)

Киритилди: 12:45 23.01.2022. Ўқилди: 5836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!